18:51 / 16.02.2017
6 697

Лас-Вегас фуқароси хонанда Жастин Бибер уни дўппослаганини маълум қилди

Лас-Вегас фуқароси хонанда Жастин Бибер уни дўппослаганини маълум қилди

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳри фуқароси Родни Кэннон полицияга канадалик хонанда Жастин Бибер ва унинг соқчилари уни дўппослагани ҳақида ариза берди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Хабарда қайд этилишича, Кэннон Огайо штати Кливленд шаҳри ҳуқуқ-тартибот ходимларига мурожаат қилган. Эркакнинг айтишича, ҳодиса июнь ойида, Кливленддаги меҳмонхоналардан бирида содир бўлди. Хонанда ширакайф ҳолда Кэннон ўтирган столга келиб, унга тегишли бўлган кўзойнакни тақиб олди. Кэннон қўшиқчини суратга ола бошлади, бу эса Биберга ёқмади.

Шундан сўнг йигитлар ўртасида можаро келиб чиқди. Жанжал вақтида хонанда Кэнноннинг юзига уч марта мушт туширди. Кейинроқ Бибернинг соқчилари ҳам қўшилди ва Кэннонга бир нечта зарба берди. Ҳужжатларда қайд этилишича, жанжал натижасида Кэннон жиддий жароҳат олган. Унинг кўзойнаги қайтариб берилмади, телефони эса бузилган.

Кэннон нима учун бўлиб ўтган воқеа ҳақида полиция ходимларига бир неча ой ўтиб маълум қилгани қайд этилмаган. Биберга айблов қўйилгани борасида ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган. Хонанданинг расмий вакиллари ҳодиса юзасидан изоҳ бермаган.

Жастин Бибер АҚШда бир неча бор қонуний қийинчиликларга дуч келган. 2014 йилнинг январь ойида хонанданинг Калифорния штатида жойлашган ҳовлисидаги қўшниларидан бири уни уйига товуқ тухуми отганликда ва бунинг натижасида минг доллар зарар етказганликда айблаган. Ўша ойнинг ўзида Бибер Майами-Бич (Флорида штати)да маст ҳолда автомобиль бошқарган ва полиция томонидан қўлга олинаётган вақтда қаршилик кўрсатган. Канадалик хонанда АҚШ ва бошқа мамлакатларда яна бир нечта айбловларга дучор бўлган.

2014 йили Оқ уй расмий сайтида АҚШ ҳукуматини Биберни мамлакатда яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, АҚШдан чиқариб юборишга чақирилган петиция эълон қилинганди. Ҳужжат 200 мингдан зиёд киши томонидан имзоланди, аммо АҚШ маъмурияти томонидан бу ҳолатга расмий изоҳ берилмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Лас-Вегас фуқароси хонанда Жастин Бибер уни дўппослаганини маълум қилди