Ширин Зоитованинг “Биттаси” таронаси мухлислар эътиборини қозонди (аудио)

Хонанда Ширин Зоитова кеча, 4 феврал куни соат 19:00 да YouTube платформасида ўзининг янги “Биттаси” номли қўшиғининг премерасини тақдим этди.
Мазкур таронанинг мусиқаси ва матни Нодир Зоитовга тегишли. Янги қўшиқ қисқа фурсат ичида тингловчилар орасида катта қизиқиш уйғотди. Премерадан сўнг орадан кўп вақт ўтмай, тарона қарийб 10 минг маротаба тингланди.
Ҳар бир инсоннинг ҳаётида минглаб юзлар орасидан ажралиб турадиган, юракни ўзгача бир ҳис билан тўлдирадиган ўша 'биттаси' бўлади. Бу қўшиқ ана шундай инсонни топиш, унинг нигоҳларида ўз аксини кўриш ва бутун дунёни унутишга мажбур қиладиган сеҳрли туйғулар ҳақида ҳикоя қилади.
Ширин Заитованинг майин ва жозибали овози ҳар бир нотада акс-садо бериб, тингловчини орзулар оламига етаклайди. Мусиқа оҳанглари қалбнинг энг нозик торларига тегиб, соғинч, умид ва чексиз муҳаббат ҳисларини уйғотади. Бу шунчаки қўшиқ эмас, балки икки қалбнинг бир бутунга айланиши ҳақидаги лирик бир баёндир.
Мухлислар янги ижодни ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилиб, Ширин Зоитованинг ижросини илиқ фикрлар ва ижобий изоҳлар билан кутиб олди. Янги қўшиқ хонанданинг ижодида яна бир муҳим янгилик сифатида баҳоланмоқда.