date

Актриса Баҳора Арслонова илк бор чақалоғи билан клипда суратга тушди

Актриса Баҳора Арслонова илк бор чақалоғи билан клипда суратга тушди

Актриса Баҳора Арслонова чақалоғи билан бирга клип суратга олиш жараёнида иштирок этди. У бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилиб, фарзанди учун бу илк роль эканини таъкидлади.

Актрисанинг айтишича, у фарзандлари суратга тушганида улар учун ҳам алоҳида гонорар сўрайди. Сабаби, бу маблағ болаларнинг эҳтиёжлари — памперс ва бўтқалар каби зарур нарсалар учун сарфланади.

Баҳора Арслонова режиссёрлар болали ролларга фарзандларини таклиф қилганида, улар учун ҳам ҳақ тўланиши кераклигини айтишини билдирган. У аввал катта ўғли ва қизи суратга тушганида ҳар бири учун бир миллион сўмдан гонорар олганини ҳам очиқлади.

Шунингдек, актриса яқинда “Қизим Сафия билан съёмкадамиз, қизимнинг биринчи роли” деган изоҳ қолдириб, чақалоғи билан суратга олиш жараёнидан лавҳаларни улашган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда мухлислар эътиборини тортди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Актриса Баҳора Арслонова илк бор чақалоғи билан клипда суратга тушди