date

Озода Нурсаидова Учкўприкда дарахт экди (видео)

Озода Нурсаидова Учкўприкда дарахт экди (видео)

Ўзбек эстрадасининг машҳур вакили Озода Нурсаидова ўзининг Instagram саҳифасида мухлисларини хурсанд қиладиган янги видео билан бўлишди. Унда хонанданинг дарахт экаётгани акс этган.

Маълум бўлишича, хонанда Фарғона вилоятининг Учкўприк туманига ташриф буюрган. Баҳор фасли муносабати билан юртимизда ўтказилаётган ҳашар тадбирларида у ҳам фаол иштирок этиб, табиатни асрашга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида дарахт экди.

Озода Нурсаидова барча юртдошларни яқинлашиб келаётган байрам билан самимий табриклаб, атроф-муҳитга бефарқ бўлмасликка чақирди. У ҳеч бўлмаганда ҳар бир инсон биттадан дарахт экиб, табиатни асрашга ҳисса қўшиши кераклигини таъкидлади.

Хонанда видео остида ҳазил аралаш ёзув ҳам қолдирган: “Учкўприклилар, эккан дарахтимга қараб туринглар”.

Қисқа фурсатда ушбу видео мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Обуначилар хонанданинг бу ташаббусини юқори баҳолаб, унга миннатдорлик билдирган ҳолда бундай эзгу ишлар бошқаларга ҳам ўрнак бўлишини таъкидлашди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Озода Нурсаидова Учкўприкда дарахт экди (видео)