date

Жавоҳир Зокиров: “Отамнинг вафоти ҳаётимни тубдан ўзгартирди”

Жавоҳир Зокиров: “Отамнинг вафоти ҳаётимни тубдан ўзгартирди”

Актёр Жавоҳир Зокиров “Ўзимизнинг гап” кўрсатувига берган интервюсида отасининг вафотидан кейин бошидан кечирган туйғулари ва бу йўқотиш унинг ҳаётига қандай таъсир қилгани ҳақида самимий сўзлаб берди.

Кўрсатув бошловчиси унга: “Ҳаётингизда кимдир туғилиши ёки яқин инсонни йўқотиш инсонни ўзгартиради, деб айтгансиз. Отангизнинг вафоти сизда ҳам ўзгаришларга сабаб бўлдими?” деган савол билан мурожаат қилди.

Актёр бу саволга чуқур ҳаётий жавоб қайтарди:

“Отамнинг вафоти мен учун ҳаётимдаги энг катта сабоқ бўлди. Айнан ўша воқеадан кейин ҳаётимда катта ўзгаришлар бошланди. Чунки ўша пайтда мен ўзимни англай бошладим. Бу жуда оғир йўқотиш эди. Отамнинг бу қадар ёш вафот этишини ҳеч ўйламаган эдим. Ҳали ҳаммаси олдинда эди.

Ўша пайтларда умид йўқ дейишса ҳам мен ишонардим. Кейинчалик англадимки, инсон ҳаётининг энг беғубор даври — ота-онаси ёнида бўлган давр экан. Ўшанда кўп нарсани ҳис қилмаймиз, англамаймиз. Катталарнинг сўзларига ҳам бепарво қараймиз, энсамиз қотади. Менинг ҳам ўша пайтлари хатойим бўлган.

Авваллари эрталабдан кечгача кўчада юрардим, ҳаётга жиддий қарамасдим. Лекин бугун тушуняпман — ҳаммаси меҳр ва қадрлашда экан.”

Актёрнинг бу самимий ва ҳаётий фикрлари кўплаб томошабинларга таъсир қилди. Кўпчилик унинг сўзларига қўшилиб, ота-она борлигида уларни қадрлаш зарурлигини таъкидлашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Жавоҳир Зокиров: “Отамнинг вафоти ҳаётимни тубдан ўзгартирди”