date

Дилноза Кубаева ролни қандай қўлга киритган? “Келгинди келин” ортидаги сир

Дилноза Кубаева ролни қандай қўлга киритган? “Келгинди келин” ортидаги сир

Ссенарист Шоира Ғиёсова “Хуш келибсиз” лойиҳасида иштирок этиб, машҳур "Келгинди келин" фильмига оид кутилмаган сирни очиқчасига баён қилди.

Унинг айтишича, 2006 йилда суратга олинган ушбу фильмдаги бош рол аввалига бошқа актриса ижросига топширилиши режалаштирилган. Хусусан, Лола Йўлдашева номзоди ҳам жиддий кўриб чиқилган.

“Катта кастинг бўлган, жуда кўп ёш актрисалар келган. Улар орасида Дилноза Кубаева ҳам бор эди. Бир пайт у жинси шимда, сал тўлишган ҳолда келди. Мен эса аввалига бу образга тўғри келмайди, деб ўйлагандим. Лекин ролни синаб кўришга қарор қилдик. Ростини айтсам, у биринчи дублнинг ўзидаёқ барчани ҳайратда қолдирди. Шундан сўнг, айнан шу қиз бу ролга энг муносиб, деган қарорга келдик”, — дейди ссенарист.

Натижада тақдир ва ижодий танловлар сабаб ушбу образ айнан Дилноза Кубаевага насиб этди.

Айнан шу қарор орқали бугунги кунгача томошабинлар севиб томоша қиладиган, унутилмас ва ёрқин образ яратилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Дилноза Кубаева ролни қандай қўлга киритган? “Келгинди келин” ортидаги сир