date

Даврон Кабулов қарз ҳақида очиқ гапирди (видео)

Даврон Кабулов қарз ҳақида очиқ гапирди (видео)

Даврон Кабулов “Миллион” жамоаси сардори сифатида танилган бўлиб, у қарз муносабатлари ҳақида очиқ фикр билдирди. У бу борадаги қарашларини "ИнтервюТВ" га берган интервюсида айтиб ўтди.

Суҳбат давомида бошловчи ундан қарз бериш ва қарз олиш одатлари ҳақида сўраган. Саволга жавобан Даврон Кабулов ҳам қарз олишини ва бошқаларга ҳам қарз беришини тан олди. Бироқ у бу масалада эҳтиёткорлик муҳимлигини таъкидлади.

“Мен ҳам қарз оламан, ҳам қарз бераман. Лекин ҳар кимга ҳам қарз бермайман ва ҳар кимдан ҳам қарз сўрамайман. Ўзим ишонадиган 4–5 та яқин инсоним бор. Айнан улар билан ўзаро ишонч асосида қарз муносабатларимиз мавжуд,” — деди у.

Унинг айтишича, баъзида қарз берган инсонлардан пулини қайтариб олиш учун ҳатто ортидан юришга ҳам тўғри келган. Шу сабабли у ишончни йўқотган вазиятларда қайта қарз бермаслик тўғри қарор эканини билдиради.

“Энг яхшиси, ноқулай бўлса ҳам, йўқ деб айтиш керак. Қарз муносабатларни бузади, деб ўйлайман,” — дея қўшимча қилди у.

Даврон Кабулов, ҳиссиётга берилиб қарз сўраган ҳар кимга қарз бериш тўғри эмаслигини ҳам таъкидлади. Унинг фикрича, бу борада қатъий бўлиш ва ўз чегарасини белгилаш муҳим.

Ушбу фикрлар ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокама қилиниб, кўпчилик фойдаланувчилар унинг қарашларини қўллаб-қувватлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Даврон Кабулов қарз ҳақида очиқ гапирди (видео)