date

Ҳанде Эрчелни ҳибсга олиш бўйича ордер чиқарилди

Ҳанде Эрчелни ҳибсга олиш бўйича ордер чиқарилди

Истанбул Республика Бош прокуратураси томонидан гиёҳвандликка оид иш доирасида туркиялик машҳур актриса Ҳанде Эрчелни қўлга олиш учун ордер берилди. Бу ҳақда 25 март куни “Cumhuriyet” нашри хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, ҳибсга олиш ҳақидаги қарор қабул қилинган пайтда Ҳанде Лондонда бўлган. Айни вақтда у севгилиси Онур Гувенатам билан бирга ҳолат юзасидан изоҳ бериш мақсадида Туркияга қайтиб келмоқда. Актриса ўзининг Instagram саҳифасида берган дастлабки баёнотида таълим олиш сабабли хорижда бўлиб турганини таъкидлаган.

“Таълим туфайли қарийб бир ойдан бери чет элдаман. Кеча кечқурун сизлар каби мен ҳам оммавий ахборот воситалари орқали бу вазиятдан хабар топдим. Ҳолатга аниқлик киритиш учун қайтиб, зарур тушунтиришлар бераман. Мен ўз юртини севувчи, давлат ва Туркия адлия тизимига ишонадиган инсонман. Яқин вақт ичида барча масала ҳал бўлишига ишонаман”, дея маълум қилган у.

Истанбулда олиб борилаётган тергов ишлари доирасида жами 16 нафар шахсга нисбатан шундай қарор қабул қилинган. Ҳозирга қадар улардан 14 нафари ҳибсга олингани айтилмоқда. Ушбу қарор машҳур бизнес ва жамоат арбобларига ҳам тааллуқли бўлиб, улар орасида Ҳоқон Сабанжи ва унинг укаси Карим Сабанжи, шунингдек, “Галатасарой” клубининг собиқ раҳбари Бурак Олмос, “Бешиктош”нинг собиқ президенти Фикрат Ўрмон, собиқ модель Гузиде Дуран ҳамда модель Дидем Сойдан каби таниқли шахслар бор.

Қайд этилишича, Ҳанде Эрчел ва Ҳоқон Сабанжи ўртасидаги уч йиллик ишқий муносабат 2025 йил август ойида якунланган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ҳанде Эрчелни ҳибсга олиш бўйича ордер чиқарилди