date

“Машҳурликни қачон ҳис қилганман?” — Нигора Каримбоева очиқчасига гапирди

“Машҳурликни қачон ҳис қилганман?” — Нигора Каримбоева очиқчасига гапирди

Актриса ва бошловчи Нигора Каримбоева “Менинг ошхонам” дастурининг меҳмони бўлди. Суҳбат давомида унга “Сиз 'Сардор' сериалидан кейин 'Сардор' сериалини ўрнини боса оладиган яна қандай лойиҳаларда рол ижро этдингиз?” деган савол берилди.

Актриса эса барча ролларини севишини, аммо “Сардор” сериали унинг ҳаётида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади:

“Ўзим иштирок этган ҳар бир фильм ва ролни яхши кўраман. Лекин 'Сардор' сериали бошқа даражада эди. Чунки у мен учун университетни битиргандан кейинги биринчи катта ишим бўлган. Энг муҳими, бу лойиҳа кўплаб ёш актёрларни Ўзбекистонга танитган сериал бўлган. Масалан, мен, Бобур Йўлдошев, Улуғбек Юнусов — барчамизнинг илк йирик тажрибамиз шу сериал билан бошланган”, — деди у.

Нигора Каримбоева шунингдек, машҳурликни илк бор ҳис қилган дамларини ҳам эслаб ўтди:

“Халқда 'эрталаб уйғониб ўзимни машҳур эканимни ҳис қилдим' деган гап бор. Мен айнан шуни 'Сардор' сериалидан кейин бошдан кечирганман. Эртаси куни кўчага чиқиб автобус бекатида турсам, ана бошланган, 'ҳа, демак машҳурлик шунақа бўларкан' деганман. Ўшанда машҳурлик нима эканини чинакамига ҳис қилганман”, — дея қўшимча қилди актриса.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Машҳурликни қачон ҳис қилганман?” — Нигора Каримбоева очиқчасига гапирди