“Миллион”нинг концерти сеанслари тўрттага кўпайди

  • 19 апрель 2017, 16:04
  • 7 540
  • Маданият
  • “Миллион”нинг концерти сеанслари тўрттага кўпайди
    Аввалроқ, “Миллион” жамоаси жорий йилнинг 24-28 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида навбатдаги концерт дастурини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эдик. “Миллион”чиларнинг минглаб мухлислари талаб ва истакларига биноан концерт сеанслари яна тўрттага кўпайди. Бу ҳақда жамоа аъзоси Даврон Кабулов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.
     
    “Мухлислар талабини инобатга олган ҳолда ва ўкувчи-талаба ёшларга қулайлик яратиш мақсадида “Миллион” жамоаси апрель ойининг сўнгида бўлиб ўтадиган концертларга кундузги сеанслар қўшилганини маълум килади”, деб ёзади Даврон Кабулов.
     
    “Миллион”нинг галдаги концерти афишаларида Даврон Кабуловнинг кўринмагани жамоанинг кўпчилик мухлисларида бир саволни уйғотди: Даврон Кабулов “Миллион”ни тарк этдими? Кабуловга кўра, у жамоани тарк этгани йўқ. Маълумотларга қараганда, у концертда иштирок этади.
     
    “Миллион” жамоасининг ўтган йили сентябрь ойида тақдим этган 9 сеансдан иборат концерт дастури кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилиниб, аёвсиз танқидларга сабаб бўлган эди. Ҳатто бунинг ортидан ижтимоий тармоқлардаги мухлислар ўртада зиддиятлар келиб чиқди. Бунинг охири эса журналистлар, адабиётшунослар, ёзувчи ва шоирлар, маданият вакиллари ва жамоа аъзоларининг бир-бирига раддиялари билан якун топди. Кўрамиз, “Миллион”чиларнинг бу йилги концерти қандай бўларкин? Улар танқидларни инобатга оладими ё...

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » “Миллион”нинг концерти сеанслари тўрттага кўпайди