Ўзбекистонлик собиқ фельдшер Россиянинг “Песни” лойиҳасини забт этмоқда (видео)
1 дақиқа ўқиш6.1K

Ўзбекистонлик ёш актёр, қўшиқчи ва собиқ фельдшер Олег Терновой Россиянинг “ТНТ” телеканалидаги “Песни” (“Қўшиқлар”) шоусида кейинги босқичга ўтди, деб ёзади Кorrespondent.uz.
Олегнинг ўзи айтишича, у ҳозирда Санъат ва маданият институтининг сўнгги босқичида ўқийди, параллел тарзда Ўзбекистондаги рус академик драма театрида бир нечта ролларни ўйнайди. Бунгача у “тез ёрдам”да оддий фельдшер бўлиб ишлаган.
Олег биринчи босқичда"Hype" қўшиғини ижро этди. Ҳакамларнинг учаласи ҳам — Максим Фадеев, Тимати ва Гарик Мартиросян Олегнинг кейинги босқичга ўтишига рози бўлди.
Қаттиқ саралашдан кейин 20 нафар иштирокчи реалити шоуда қатнашади. Унда томошабинларнинг энг кўп овозларини тўплаган иштирокчи 5 миллион рублни қўлга киритади. Шоу продюсерлари Максим Фадеев ва Тимати ўзларига маъқул тушган қўшиқчилар билан шартнома тузади.

- #Олег Терновой
- #ТНТ телеканали
- #Песни шоу
- #Ўзбекистонлик ёш
- #Санъат институти
- #Рус академик театр
- #Хип қўшиқ
- #Ҳакамлар
- #Реалити шоу
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…