09:02 / 08.05.2018
5 016

Ҳусейн Байдемир: «Ўзбек халқ эртаклари турк болаларини даволаяпти»

Ҳусейн Байдемир: «Ўзбек халқ эртаклари турк болаларини даволаяпти»
Фото: «XXI asr»
2018 йил 5 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг 70 йиллигига бағишлаб Туркиянинг Отатурк университети профессори Ҳусейн Байдемир билан ижодий учрашув ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан Ҳусейн Байдемир у томонидан турк тилига ўгирилган «Ўзбек халқ эртаклари» китоби турк шифохоналарда бемор болаларга ўқитилаётган ва мазкур эртаклар болалар руҳиятида катта ижобий ўзгаришлар ясаётгани ҳақида тўлқинланиб сўзлаб берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Тоғай Муроднинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган хотира кечасида профессор Ҳусейн Байдемирнинг маърузаси видеолавҳа тарзида намойиш этилган эди. У Туркияда Тоғай Мурод ижодидан қилинаётган бадиий таржималар ва олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ҳақида атрофлича маълумот бериб, «Асарларини ўқиб билдимки, Тоғай Мурод ўзбекнинг изтиробларини чуқур ҳис қилган, ўзи ҳам ҳаётда эл дарди билан яшаган. Шунинг учун ҳам унинг китоблари халқ тарафидан севиб ўқилмоқда», дея таъкидлаганди.

Маълумот учун, Ҳусейн Байдемир 1972 йили Арзирумда туғилган. 1990–1994 йиллари Отатурк университетининг адабиёт факультетида таҳсил олган. 1998 йили «Рустамхон достони: матн ва таҳлил» мавзусида магистрлик, 2004 йили «Ўзбек халқ эртаклари: таҳлил ва матн» мавзусида докторлик (PhD) диссертациясини ёқлаган. Ҳозир шу олий ўқув юртида талабаларга ўзбек тили ва адабиётидан сабоқ беради. «Ўзбек афсоналари» (2011), «Ўзбек халқ эртаклари» (2013), «Турк дунёси ошиқ адабиёти» (ҳаммуаллифликда) каби китоблар муаллифи.

Ўзбек халқ оғзаки ижодидан ташқари замонавий олим ва адибларимиз Ғози Олим Юнус, Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек, Ҳоди Зариф, Одил Ёқубов, Эркин Воҳидов ва Тоғай Муроднинг илмий-ижодий мероси ҳақида изланишлар олиб борган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳусейн Байдемир: «Ўзбек халқ эртаклари турк болаларини даволаяпти»