date
views 9 127

Буюк британиялик актёр Жон Хёртга рицарлик унвони берилди

Буюк британиялик актёр Жон Хёртга рицарлик унвони берилди

Британиялик 74 ёшли актёр Жон Винсент Хёртга Буюк Британия қироличаси Елизавета II томонидан рицарлик унвони тақдим этилди. Бу ҳақида “Times” нашрига асосланиб “Kun.uz” хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Жон Хёрт қуён ролини ҳам, аждарҳо ролини ҳам, жиноятчилар ролини ҳам, олижаноб лорд ролини ҳам бирдек маҳорат билан ижро эта олади, лекин “ўзини жуда камтарона тутиши” эвазига шу мартаба лойиқ ҳисобланади.

Маълумот учун, ушбу актёр ўзининг 50 йиллик ижодий фаолияти давомида 150 дан ортиқ фильмда суратга тушган. “Бегона”, “Фил одам”, “Роб Рой”, “Мерлин”, “Гарри Поттер” (Мистер Олливандер), “В – Вендетта дегани” (Адам Сандлер) каби фильмлар шулар жумласидан.

Шунингдек, бу йилги тақдимотда инглиз актриссаси Жоана Коллинзга ледилик мақоми берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Буюк британиялик актёр Жон Хёртга рицарлик унвони берилди