
Яна бир таниқли турк актёри ўзбек фильмида суратга тушади. Яъни «Қашқирлар макони» (Kurtlar Vadisi) ва «Муҳташам юз йил» каби сериаллардаги роллари орқали ўзбек томошабинларига ҳам таниш бўлган турк актёри Мурат Айдин режиссёр Рустам Сагдиевнинг «БАРОН 2» фильмида суратга тушади.
Куни кеча режиссёр ўзининг Инстаграмдаги шахсий саҳифасида актёр билан шартнома имзолаш чоғида тасвирга олинган видео ва фотосуратлар билан бўлишди.

«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар