
Шоу-бизнеснинг ёрқин юлдузларидан бири – Шоҳруҳхоннинг 9, 10, 11, 12, 13, 14 февраль кунлари “Халқлар Дўстлиги” саройида бўлиб ўтган ҳамда ўтаётган концерт дастури пул сарфлаб чипта олган ва вақтини аямай концертга тушган жуда кўпчилик мухлисларга манзур бўлди. Қўшиқчининг ўзи ҳам инстаграмдаги саҳифасида концертига тушган мухлисларига: “Бугун биз билан бирга бўлганингиз учун раҳмат!” деб ўз миннатдорчилигини билдирган.
Энди концертнинг ўзига келадиган бўлсак… Келинг яхшиси, унинг қандай ўтганини концертга тушган мухлислар фикрларидан билиб оламиз.
– Ижодингизга омад. Концертингиз жуда зўр бўлди. 14 февралда яна тушамиз, Иншаоллоҳ!
– “Юрак”, “Атиргуллар” номли янги қўшиқларингиз зўр чиқибди. Концерт зўр бўлди. Ижодингизга бундан-да баланд зафарлар тилайман.
– Шу… Исо ака сал бачканароқ қилиб юбордиларми дейман.
– Зўр бўлди концерт, ака. Декорацияга гап йўқ.
– Концерт жуда ёқди, аммо саволим бор. Нима учун костюмлар ва саҳнада қора ранг кўп учради? Шекспирнинг “Гамлет” асари ёдимга тушди.
Ҳа, мухлисларнинг ҳаққоний баҳоларига нима етсин! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар