Қорақалпоғистонлик бахши қиз Польшада гран-прини қўлга киритди

  • 09 июль 2019, 00:23
  • 928
  • Маданият
  • Қорақалпоғистонлик бахши қиз Польшада гран-прини қўлга киритди
    Фото: «Халқ сўзи»
    Яқинда, яъни 29 июндан 6 июлгача Польшада бўлиб ўтган “Золотая лодка” халқаро танловида қорақалпоғистонлик Динара Нуратдинова бош соврин – гран-прини қўлга киритди.

    Грузия, Украина, Озарбайжон, Россия, Италия ва бошқа мамлакатларнинг санъат усталари иштирок этган мазкур нуфузли танловда Динара Нуратдинова бахшичилик йўналишида ўз маҳоратини намойиш этиб, томошабинларнинг ҳамда ҳайъат аъзоларининг эътирофига сазовор бўлди.

    Фото: «Халқ сўзи»
    - Нукус педагогика институтида таҳсил олиш билан бирга аждодларимиз мероси бўлган бахшичилик санъати сир-асрорларини ҳам ўрганмоқдаман, - дейди Д.Нуратдинова. - Халқаро танловда юксак даражада эътироф этилганимдан чексиз хурсандман. Бу, Президентимизнинг ёшларга яратиб берган кенг имкониятлари самарасидир, албатта.

    » » Қорақалпоғистонлик бахши қиз Польшада гран-прини қўлга киритди