12:50 / 10.11.2019
13 067

Саиф Алихон собиқ рафиқаси Амрита Сингхдан ҳанузгача миннатдор!

Саиф Алихон собиқ рафиқаси Амрита Сингхдан ҳанузгача миннатдор!
Болливуд актёр ва актрисаларининг ҳаёти ҳар бир муштарийларимизга қизиқ экани, шубҳасиз! Уларнинг ҳам шахсий ҳаёти ҳам ижодий фаолиятлари барчанинг диққат марказида. Шулардан бири маҳоратли ҳинд актёри Саиф Алихондир. Машҳур Болливуд актёри Саиф Алихон 1991 йилда атиги 20 яшарлигида 33 ёшли актриса Амрита Сингхни севиб қолган.

Севги ёш, жой танламайди деб шуни айтишса керак. Улар турмуш қуришган бўлсада, 2004 йил уларнинг турмуши ўз ниҳоясига етди. Собиқ жуфтликнинг иккита фарзанди бор: Иброҳим ва Сара Али Хонлар. С. Алихон кейинчалик машҳур актриса Катрина Капур билан турмуш қурган ва уларнинг ҳозирда Таймур исмли ўғли бор.

С. Алихондан фарқли ўлароқ Амрита болаларига ғамхўрлик қилиш учун бошқа турмуш қурмади. Бўлиб ўтган воқеаларга қарамай, Саиф собиқ рафиқасидан миннатдор, чунки у ишга меҳр қўйиш ва ўз касбига фидо бўлиш каби хислатларни айнан Амритадан ўрганганига қайта-қайта иқрор бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Саиф Алихон собиқ рафиқаси Амрита Сингхдан ҳанузгача миннатдор!