12:05 / 20.06.2020
1 637

Сериалларда бирга суратга тушиб, дўст тутинган машҳур турк актрисалари

Сериалларда бирга суратга тушиб, дўст тутинган машҳур турк актрисалари
Турк сериалларидаги севимли қаҳрамонларимизни гавдалантирган актрисаларнинг ҳаётда ҳам дўст эканлигини билиш ёқимли. Қуйида суратга олиш майдончаларида танишиб, дўстлашган актрисалар ҳақида маълумот берамиз.

Ҳанде Эрчел ва Буржу Ўзберк

Фото: «Яндекс Дзен»
Ҳанде Эрчел ва Буржу Ўзберк 2015 йилда «Гунеш қизлари» сериалининг суратга олиш майдончасида танишган. Сюжетга асосан опа-сингиллар ролини жонлантирган актрисалар, кейинчалик қалин дўст бўлиб қолган. Улар ўртасидаги дўстлик яхши-ёмон кунларда ҳам синалган, бунга Ҳанденинг онаси вафот этганидан кейин Буржу дугонасининг ёнида туриб уни қўллаб-қувватлагани, руҳан ёрдам бергани ҳам мисол бўла олади.

Нур Феттаҳўғлу ва Селма Эргенч

Фото: «Яндекс Дзен»
Суратга олиш ишлари эрта-ю кеч давом этганидан кейин жамоа хоҳласа-хоҳламаса яқин бўлиб кетгани билан, дўстлик муносабатларини ҳар ким ҳам сериал якунига етганидан кейин давом эттиравермайди. Актрисалар ўртасида мустаҳкам дўстона муносабатларнинг бошланишига «Муҳташам юз йил» фильми сабабчи бўлган. Унда Моҳидаврон султонни гавдалантирган Нур Феттаҳўғлу ва Султан Сулаймоннинг синглиси Ҳадича роли орқали яхши таниш бўлган Селма Эргенч, сериал ўз якунига етган бўлса ҳам илиқ муносабатларни сақлаб қолган. Бунга уларнинг турли зиёфат, тадбирларга биргаликда ташриф буюриши ва журналистларга берган интервьюларида яқин дўстликлари ҳақида таъкидлаганлари мисол бўла олади.

Неслихон Атагул, Гекче Акйилдиз ва Башак Парлак

Фото: «Яндекс Дзен»
Ўзбек мухлисларига «Севги изтироби», «Элчининг қизи» фильмлари билан яхши маълум бўлган Неслихон Атагул, «Ишқ соҳиллари» сериалининг суратга олиш жараёнида Гекче Акйилдиз ва Башак Парлак билан дўст бўлиб қолган. 2019 йилда актриса Гекче ўзининг мўъжазгина кафесини очган ва унга дугоналари Неслихон ва Башакни ҳам таклиф қилган. Актрисалар имкон топилди дегунча бир-бири билан мулоқотга киришадиган даражада дўст эканликларини таъкидлайди.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)