23:04 / 28.06.2020
7 317

Суратга олиш майдонида танишиб, турмуш қурган турк актёрлари

Суратга олиш майдонида танишиб, турмуш қурган турк актёрлари
Суратга олиш майдончаси қанчадан-қанча жуфтликлар топишиши ва айрилишига гувоҳ ҳисобланади.

Неслихон Атагул ва Қодир Доғулу

Фото: Getty Images
Жуфтлик ўртасидаги севги учқунлари «Ишқ соҳиллари» сериалининг суратга олиш майдончасида пайдо бўлган. Севишганлар роли ижроси актёрлар ҳаётига ҳам таъсир этмай қолмади. Жуфтлик ёшларидаги 10 ёш тафовутга қарамай, бир-бирини яхши тушунган ва қизиқишлари ва ҳаётга бўлган қарашлари тўғри келган. Юлдузлар 2016 йилнинг 8 июлида турмуш қурган.

[bБергюзар Корел ва Халит Эргенч[/b]

Фото: Star-lives
Актриса Бергюзар Корел ва актёр Халит Эргенч ўртасида севги пайдо бўлишига «Бир минг бир кеча» сериалининг суратга олиш жараёни сабаб бўлган. Бирга суратга тушган актёрлар ўртасида илиқлик пайдо бўлган. Шундан кейин Халит Эргенч биринчи турмуши билан ажрашиб, Бергюзарнинг қўлини сўраган. Орасида 12 ёш тафовут бўлган юлдузлар 2009 йил 9 августда турмуш қурган ва ҳозирда икки ўғли бор.

Бурак Ўзчивит ва Фахрия Эвжен

Фото: Getty Images
Фахрия ва Бурак илк марта «Чолиқуши» фильмида бирга суратга тушган бўлса-да, ҳақиқий севги оташи Буракнинг ўзи продюссерлик қилган «Ишқ сенга ўхшар» фильмидан кейин пайдо бўлган. 2017 йил 29 июнда турмуш қурган жуфтликнинг айни вақтда Каран исмли ўғли бор.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Суратга олиш майдонида танишиб, турмуш қурган турк актёрлари