20:16 / 13.08.2020
7 113

«Йигитлардан кўнглим қолган». Муниса Ризаева турмушга чиқишни истамаслигини билдирди

«Йигитлардан кўнглим қолган». Муниса Ризаева турмушга чиқишни истамаслигини билдирди
Хонанда Муниса Ризаева Instagram’даги жонли эфирда мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Мухлисларидан бири Мунисадан «Менга турмушга чиқасизми?» деб сўради.

«Ҳеч ким турмушга чиққим келмаяпти, ҳеч нарса қилгим келмаяпти. Шунақа менинг кўнглим қолиб кетган болалардан. Ҳозирги болалар фақат ‘кар-кар’ қилишни билади, қўлидан бошқа иш келмайди. Сўзининг устида турмайди. Балки ҳамма болалар унақа эмасдир. Мен унақаларини ҳали учратмадим. Ҳар куни севги изҳор қилишади, гапиришади. Шу билан куним ўтиб кетади. Қулоғимдаги лағмонларни олиб ташлайвериб, чарчаб кетаман», — дейди 34 ёшли хонанда.

Яна бир мухлиси ундан «Қачон сизни оқ кўйлакда кўрамиз?», деб сўради. Муниса ушбу саволга «Кейинги ҳаётимизда» деб жавоб берди.

Фото: Instagram / @munisarizayeva

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Йигитлардан кўнглим қолган». Муниса Ризаева турмушга чиқишни истамаслигини билдирди