11:26 / 26.10.2020
5 976

Анвар Ғаниев қўшиғига Ирода Носирова суратга олган клипнинг «запрет»га учрагани ҳақда гапириб берди (видео)

Анвар Ғаниев қўшиғига Ирода Носирова суратга олган клипнинг «запрет»га учрагани ҳақда гапириб берди (видео)
Фото: «Дарё»
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Ғаниев «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди. Анвар Ғаниев суҳбат давомида актриса ва журналист Ирода Носированинг «запрет»га учраши натижасида «Қадрингга етмадим, маликам» клипи ҳам «запрет»га тушгани ҳақида гапириб берди.

- «Қадрингга етмадим, маликам» деган қўшиғим бор, ҳозиргача ҳам бу қўшиқни кўп одамлар сўрашади. Иродахон «Шу клипни мен олай, биринчи клипмейкерлик ишим» дедилар ва клипни жуда ҳам чиройли олдилар. Уларнинг холалари Мадина Мухторова ҳамда актёр Ҳожиакбар Комилов видеоклипда бош ролларни ижро этишди.

Чиройли клип бўлди. Ўша пайтларда Ирода Носирова «запрет»га тушиб қолган эканлар, клип олиш жараёни ҳам ўша вақтга тўғри келган экан.
Видеоклип бадиий кенгашга кирганда Ирода Носировага қарши бўлган кимлардир клипимни ҳам «запрет» қилиб юборган. Шу билан бу клип ҳам эфирга кетмади. Кейин одамлар кўрсин деб клипни дискка чиқаришга мажбур бўлдик.

Видеоклипимиз эфирларга кетмаган бўлса ҳам машҳурликка эришди, ҳаммаси Аллоҳдан. Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин
, - дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Ғаниев.

Маълумот учун, Анвар Ғаниев «Ўзим ҳофиз севган ёрим тўйида», «Оҳ севаман», «Маликам», «Армон», «Кўнглим», «Соғиндим», «Жайрон» сингари кўплаб қўшиқлари мухлислар орасида оммалашган. Хонанда 2017 йилда Халқлар дўстлиги санъат саройида «Кутганим» деб номланган яккахон концерт дастурини ҳам тақдим этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Анвар Ғаниев қўшиғига Ирода Носирова суратга олган клипнинг «запрет»га учрагани ҳақда гапириб берди (видео)