16:06 / 21.03.2021
3 152

Узоқ вақт бахтли ҳаёт кечириб, сўнг ажрашиб кетган юлдузли жуфтликлар (фото)

Узоқ вақт бахтли ҳаёт кечириб, сўнг ажрашиб кетган юлдузли жуфтликлар (фото)
Юлдузлар тўйидан бир йил, 6 ой, ҳаттоки 72 кун ўтиб ажрашиб кетишса, бунинг ҳайратланарли жойи йўқ. Сабаби ижодкорлар ўзгарувчан бўлади. Аммо ўн йиллаб бирга яшаган жуфтликлар ажрашишга қарор қилса, бу ҳар қандай инсоннинг муҳаббатга бўлган ишончини камайтиради.

Деми Мур ва Брюс Уиллс
1987—2000 йиллар, 3 фарзанд

Фото: Cosmopolitan
Деми ва Брюс уч нафар фарзанди – Румер, Скаут ва Ла Руни биргаликда тарбиялади. Аммо 13 йиллик турмуш ҳам жуфтликнинг никоҳи тугатилишига тўсқинлик қила олмади. Мухлислар эса уларнинг муносабати қайта тикланишига умид қилиб, ажримга ишонмади. Аммо орадан 5 йил ўтиб, 43 ёшли Деми 27 яшар Эштон Катчерга турмушга чиқди. Афсуски, ушбу никоҳ ҳам муваффақиятсиз якун топди. Жуфтлик Голливуднинг келишган актёри хиёнати туфайли ажрашди.

Мел Гибсон ва Робин Мур
1980—2009 йиллар, 7 фарзанд

Фото: Cosmopolitan
Мел Гибсон 1980 йил оила қурган ва орадан бир йил ўтиб, Ханна исмли қиз фарзанд кўрган. Орадан уч йил ўтиб эгизаклари Эдвард ва Кристиан, 6 йилдан сўнг ўғли Вилли дунёга келган. Ундан сўнг яна икки фарзанд – Майло ва Томми ҳам бирин-кетин туғилган. Истеъдодли актёр, режиссёр, меҳрибон турмуш ўртоқ, ғамхўр ота кутилмаганда 2009 йил таниқли рус пианиночиси Оксана Григориева билан муносабатларини эълон қилиб, оиласини тарк этган. Шунингдек, у Оксана билан ҳаёти давомида рафиқасини алдайдиган, унга қўл кўтарадиган, жанжалкаш бошқа Гибсонга айланиб қолган. Янги рафиқа нафақат актёрнинг обрўсига, балки мол-мулкига ҳам зарар етказган. У 2006 йилда 850 миллион долларга баҳоланган бойлигининг ярмини собиқ турмуш ўртоғига бериши керак бўлган. Шунингдек, Оксана дунёга келтирган Люсия исмли қизи учун ҳам ҳар ойда 20 минг доллар ажратишига тўғри келган.

Жонни Депп ва Ванесса Паради
1998—2012 йиллар, 2 фарзанд

Фото: Cosmopolitan
Ванесса Жонни кўнгил қўйган гўзал хонимлар Женнифер Грэй, Вайнона Райдер ва Кейт Моссдан кейингиси эди. Аммо у актёрнинг қизи ҳамда ўғлининг онасига ҳам айланган. Ванесса ва Жоннинг ўртасидаги муносабатлар 1998 йил, Жонни уни ресторанда илк маротаба кўриб қолганида бошланган. Аммо жуфтлик расмий равишда оила қурмаган. Шунингдек, ҳеч ким уларнинг бир куни ажрашиб кетади, деб ҳам ўйламаган. Аммо 2012 йилда уларнинг ажримига «Рим кундалиги» фильмида актёр билан биргаликда роль ижро этган Эмбер Херд сабаб бўлган. Уларнинг ишқий муносабати 2015 йил февраль ойида никоҳ билан мустаҳкамланди, деб ўйлаш мумкин. Афсуски, орадан бир неча йил ўтиб, жуфтлик катта жанжаллар билан ажрашишга қарор қилган. Ҳанузгача улар суд орқали бир-бирни талон-торож қилиш билан банд.

Моника Белуччи ва Венсан Кассель
1999—2013 йиллар, 2 фарзанд

Фото: Cosmopolitan
Собиқ жуфтлик 1996 йил «Хонадон» фильмининг суратга олиш майдончасида танишган. Уч йилдан сўнг тўй, кейин икки қиз фарзанд, бир неча фильмларда ҳамкорлик, шу жумладан, жанжаллар ҳам рўй берган. 2013 йилгача уларнинг ажримини ҳеч ким тахмин ҳам қилмаган. Аммо улар кутилмаганда ўз қарорини эълон қилган. Мониканинг сўзларига кўра, улар оила, кино ва муҳаббатни бирлаштиришга ҳаракат қилган, аммо натижа бўлмаган.

Антонио Бандерас ва Мелани Гриффит
1996—2014 йиллар, 1 фарзанд

Фото: Cosmopolitan
Актриса Мелани Гриффит уч маротаба турмуш қурган бўлса, уларнинг ичида энг севимлиси ўзидан уч ёш кичик Антонио Бандерас эди. Айнан унинг учун Мелани актёр Дон Жонсонни ҳам тарк этган. 1996 йил жуфтликнинг оиласида Стелла дел Кармен исмли қизалоқ дунёга келган. 18 йиллик никоҳдан сўнг, 2014 йил 56 ёшли Мелани ҳамда 53 яшар Антонио «муросасиз келишмовчиликлар» сабабли ажрашишга қарор қилди. Айрим миш-мишларга кўра, Меланининг рашки туфайли юлдузларнинг ажрашишига тўғри келган. Шунга қарамай, улар дўстона муносабатни сақлаб қолган.

Гвинет Пэлтроу ва Крис Мартин
2003—2015 йиллар, 2 фарзанд

Фото: Cosmopolitan
«Хафагарчилик тўла қалб билан биз ажрашишга қарор қилганимизни маълум қиламиз, дея ёзган эди 11 йиллик турмушидан кейин актриса ўзининг сайтида. – Деярли бир йил давомида биз ҳаммаси изига тушиши учун ҳаракат қилдик, алоҳида яшадик ва ўртамизда кейинчалик нима бўлиши ҳақида ўйлаб кўрдик. Аммо бир-биримизни жуда яхши кўрсак-да, ажрашишга қарор қилдик».

Гвинет ёлғон гапирмаган эди. У оиладаги энг илиқ муносабатларни сақлаб қолди. Ажримни эълон қилишдан бир кун аввал у турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан Багамада дам олиш учун учиб кетди. Кейинчалик собиқ эрининг янги рафиқаси — актриса Женнифер Лоуренс билан ҳам учрашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Узоқ вақт бахтли ҳаёт кечириб, сўнг ажрашиб кетган юлдузли жуфтликлар (фото)