3 649
Сардор Мамадалиев клипида тор ва келин кўйлак «запрет» бўлгани ҳақида гапирди (видео)
Фото: «Дарё»
Хонанда Сардор Мамадалиев «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Сардор Мамадалиев ижодининг дастлабки йилларида видеоклип ва қўшиқлари бадиий кенгашлардан ўта олмагани, клипларини бошқатдан суратга олишга мажбур бўлган вазиятлар ҳақида гапириб берди.
"Санъатга кириб келган вақтларимда иқтисодий қийинчиликлар бўлган. Кейин харажат қилиб суратга олган клипларимиз ҳам арзимас сабабларга кўра телеканалларда «запрет»га учраган. Мисол учун, тор ушлаб чиққан клипим «запрет» бўлган. Тор мумкин бўлмаган. Кейин яна пул сарфлаб бошқатдан видеоклип суратга олишга мажбур бўлганмиз. Энди торда нима айб дейсиз? Бу гапни бошқа санъаткорлардан сўрасангиз, улар ҳам тасдиқлаши мумкин.
Бир келин кўйлак «запрет» бўлиб қолармиди. Мисол учун, клипингизда келин кўйлак кийиб чиққан қиз бўлиши мумкин бўлмаган. Ундай клип бадиий кенгашдан ўтмасди. Нима учун десангиз, ҳеч ким бунинг сабабини айтмаган.
Аллоҳ деган сўзни қўшиқларимизда ишлатиш мумкин бўлмаган. Агар қўшиғингизда Аллоҳ деган сўз бўлса, у қўшиқ бадиий кенгашдан ўтмаган.
Бу даврлардан ўтганимиз рост бўлсин. Шу даврлардан ўтишимиз керак экан, Худога шукр ўтдик.
Ўзи олдимга қўйган мақсадим тўғрилигига ишонсам қайсарлик қилиб, албатта, ўша мақсадга етиш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан", - деди Сардор Мамадалиев.
Маълумот учун, Сардор Мамадалиев 1985 йил 10 октябрь куни Наманган вилояти, Чуст туманида дунёга келган. «Халқлар дўстлиги» саройида тўққиз маротаба яккахон концерт дастурини тақдим этган. Оилали, икки фарзанднинг отаси. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради