13:30 / 09.02.2022
1 532

Отабек Муталхўжаев амалдорнинг тўйига бормагани учун салкам бир йил «запрет»га тушганини айтди

Отабек Муталхўжаев амалдорнинг тўйига бормагани учун салкам бир йил «запрет»га тушганини айтди
Хонанда Отабек Муталхўжаев Yashin ТV YouTube каналига берган интервьюсида юқори лавозимда ишлайдиган амалдорнинг тўйига бормагани учун салкам бир йил «запрет» га тушгани ҳақида гапириб берди.

«У амалдор кимлиги ҳам айтилмаган, ҳозир ҳам айтиш ниятим йўқ. Ўтган иш ўтиб кетди. Ростдан ҳам 8-9 ой давомида на радио, на телевидение ва на газета-журнал, на тўй-ҳашам – ҳеч қаерга чиқишга рухсат бўлмаган. Бу 2007—2008 йилларга тўғри келган. 2007 йил жуда ҳам хотираларга, ютуқларга бой бўлган. Лекин йилнинг охирида шунақа ҳолат бўлган ва 2008 йилгача чўзилган. Ўша вақтда ҳеч ким бунга аралаша олмаган, ҳал қилолмаган. Дилим оғриган, тўғриси.

Кейин ўша инсонларни ҳам кўрдик, ўзи ҳам хор бўлди. Барибир ҳаёт кўрсатиб қўйди. Ўтирган жой, мансаб, обрў-эътибор охиригача эмас, вақтинча. Улар одамзодга абадий берилмайди. Бундай вақтда ёмонлик қилмаслик керак иложи борича, қўлидан келганча яхшилик қилиш керак. Чунки эртага бу мансабдан йиқилишинг бор, ўша сен ёмонлик қилган, турткилаган инсонларинг устингдан кулишини ҳам ўйлаб қўйиш керак бу ҳаётда. Шунақа инсонларни кўрдик
», – дейди Отабек Муталхўжаев.

Хонанда, шунингдек, бу воқеа унга ёш бўлгани учун ҳам жуда ёмон таъсир қилгани, балки бу каби вазиятга ҳозирги кунда, оёққа турган вақтида учраса, бу даражада билинмаслигини қўшимча қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Отабек Муталхўжаев амалдорнинг тўйига бормагани учун салкам бир йил «запрет»га тушганини айтди