16:43 / 22.02.2022
2 836

Нигина Анорбоева сериаллардаги «хола-хола» ўйини даражасидаги саёзлик ва ножўя таклифлар ҳақида

Нигина Анорбоева сериаллардаги «хола-хола» ўйини даражасидаги саёзлик ва ножўя таклифлар ҳақида
Актриса Нигина Анорбоева бугунги кунда суратга олинаётган сериалларда кўринмаётгани сабабига киритди. Бу ҳақида актриса YouTube’даги YashinTV’га берган интервьюсида гапириб берди.

- "Мана 2021 йилда мен суратга тушган иккита кинофильм премьераси бўлиб ўтди. Бу Ҳасан Алижонов режиссёрлик қилган «Ҳаёт афсунлари» ва Рашид Маликовнинг «Тутқунлик» фильмлари. Бу иккиси ҳам давлат фильмлари.

Сериалларда олдинги йиллар суратга тушаётган эдим. Айниқса карантин вақтида кўпчилик ишсиз бўлиб, сериаллар ўша пайт кўпайиб кетди. Ҳар ҳафта қўнғироқ қилиб сериалларга таклиф қилишди. Шунчалик таклиф қилишганига, раҳмат, лекин ўқисангиз сценарийси ғалати, ҳаммаси деярли бир хил. Кейин қандай суратга олишларини ҳам биламан, масалан, ҳозир мен интервью бераётган студияда учта камера ишлаяпти, чироқлар қўйилган.

Лекин сериалларимизда иккита, баъзан битта камера ишлайди. Чироқ масаласида ҳам ҳозирги сериалларда битта умумий чироқ қўйиляпти, аслида эса ҳар бир кадрга алоҳида чироқ қўйилиши керак. Мен ҳам тушунаман, сериал ўз номи билан сериал, уни қиладиган иши йўқ одам кўриб ўтиради. Бошқа томондан Россиядаги сериалларда ҳам сифат ҳозир шу аҳвол. Шунақа сериалларда суратга тушавериш менинг ҳам жонимга тегди, ҳаммасига рад жавобини беравердим.

Кийим масаласида ҳам улар кийим олиб бергиси келмайди, ҳа деб ўзингни кийимларинингдан фойдаланаверишинг ҳам тўғри келмайди. «Кейинчалик кийим олиб берамиз», деганлар ҳам бўлди, гонорар ҳам гаплашасиз, шунда ҳам таклиф қилишди раҳмат. Ҳар хил нарсаларда кўп кўрингандан кўра, оғир ва вазминроқ нарсаларда камроқ кўринган яхши деб ўйлайман.

Бу менинг касбим. Бошқалар эса бунга худди ўйинчоқдек қарайди. Нима десам бўлади, худди бир «хола-хола» ўйинига қарагандек. Бу менга ёқмайди, бу мени ғашимга тегади. Шунча санъаткорлар бор, улар тўрт йил ўқишган, контракт тўлаганлар ҳам бор. Улар нима қилишсин? Бориб бошқа соҳани эгаси бўлишади, уларни ичида иқтидори, ҳусни, фактураси ҳам бор. Лекин режиссёрлар уларни ўйнатишдан кўра, ўзларига осонроқ вариантни ўйнатишни маъқул кўришади.

Ҳамма нарса бюджетга, пулга ва бошқа сабабларга тақалади. Лекин факт бу факт. Актёр ва актриса шу касбни эгаси бўлдими, улар ишлаши керак, уларга ишлашга имконият бериш керак
", - дейди актриса Нигина Анорбоева.

Актриса Нигина Анорбоева актрисаларга бўлаётган ножўя таклифлар ҳақидаги гап-сўзларга қуйидагича муносабат билдирди.

- "Менда бундай нарса учрамаган, атрофимдагиларда ҳам учраганми йўқми билмайман. Ўзи мен унчалик ҳам атрофга қарамайман. Фақат тўғри йўналишга қарайман. Ҳаттоки бир-иккита кўзга кўринган актрисалар ҳам чиқиб, шу нарсани гапиришади, менга ҳам баъзида бу эриш туйилади. Менда бундай нарса бўлмаган, балки кўзга кўринадиган даражада кўзга яқин эмасдирман. Бу одамнинг ўзига боғлиқ бўлса керак, балки шунақа режиссёрлар билан ишламагандирман", - дейди актриса Нигина Анорбоева.

Маълумот учун, Нигина Анорбоева 1989 йил, 3 май куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Бугунги кунда Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юрияди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Нигина Анорбоева сериаллардаги «хола-хола» ўйини даражасидаги саёзлик ва ножўя таклифлар ҳақида