Лондон университети ва Чжэцзян университети олимлари кўплаб тадқиқотларни тизимли текшириб, метатаҳлил ўтказишди.
Мутахассислар психологик стрессдан азият чеккан ҳамда тушкунликка тушмаган аёлларда ҳомиланинг тушишига доир тадқиқотларга қизиқишган. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақидаги янгилиги билан бўлишди.
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, ҳомила тушиш ҳолатлари ўтмишда юқори даражали психологик стрессни бошдан кечирган аёлларда 42 фоизга кўп кузатилган. Бу иштирокчилар травматик ҳодисаларни бошдан ўтказишган, иш ёки оилавий муносабатларда муаммолари бўлган ёхуд молиявий жиҳатдан қийналишган.
Маълум бўлишича, ҳомила тушиши хавфи ҳомиладорликка қадар юзага келган.
Мутахассислар натижаларга таъсир қилиши мумкин бўлган омилларни инобатга олишди. Олимлар бу борада шундай изоҳ беришди: маълумки, организмда стресс гормонларининг фаол ишлаб чиқарилиши натижасида инсон стресс ҳолатига тушади. Афтидан, бу гормонлар ҳомилани сақлаб қолишга жавобгар биокимёвий йўлларга таъсир кўрсатади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?