13:32 / 21.01.2018
5 533

Самарқандда валютафурушлардан хорижий валюталар ва 231 миллион сўм олиб қўйилди

Самарқандда валютафурушлардан хорижий валюталар ва 231 миллион сўм олиб қўйилди
Мамлакатимизда ўтган йилнинг 5 сентябрдан буён валюта олди-сотдиси эркинлаштирилгач, фуқароларнинг аксарияти валюта операцияларини тижорат банклари орқали амалга оширишга кўникиб кетишди. Бироқ, гарчи қонунчиликда жазо белгилаб қўйилган бўлса-да, ҳали ҳануз кўча-кўйда ноқонуний валюта олди-сотдиcи билан шуғулланаётган кимсалар учраб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Самарқанд вилоят бошқармаси Самарқанд шаҳар бўлимига ҳушёр фуқаролардан биридан ариза келиб тушди. Фуқаро Д.А. ўз мурожаатида Самарқанд шаҳридаги «Мармар деҳқон бозори» валюта айирбошлашга мослаштирилган махсус хоналарда Ф. ва А. исмли шахслар қонунга хилоф равишда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келаётгани ва уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган, деб хабар беради KUN.UZ.

Мазкур ариза асосида Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томон тезкор тадбир ўтказилиб, унда фуқаролар Ф.Р. ва А.К. бир гуруҳ бўлишиб, шаҳардаги «Мармар деҳқон бозори» олдида жойлашган бинодаги алоҳида хонада қонунга хилоф равишда хорижий валюталарни сўмга айирбошлаш билан шуғулланиб келишаётгани аниқланган. Жумладан, улар фуқаро Д.А. дан 1 АҚШ долларини 8170 сўмдан ҳисоблаб, 2300 АҚШ долларини 18.791.000 сўмга сотиб олишаётганда, тезкор гуруҳ ходимлари томонидан ушланган.

Тадбир давомида хона кўздан кечирилганидан 240 АҚШ доллари, 16,684 млн сўм, пул санаш ускунаси ва калькулятор ашёвий далил сифатида олинган. Тадбир давом эттирилиб, фуқаро Ф.Р.га тегишли, кўчада турган «Кобальт» русумли машина кўздан кечирилганида, машина салони ва юкхонасида 346 АҚШ доллари, 5050 Россия рубли ва 195 миллион 490 минг 500 сўм мавжудлиги аниқланган. Тезкор тадбир якунида фуқаролар Ф.Р. ва А.К.дан қонунга хилоф фаолиятда фойдаланилган 586 АҚШ доллари, 5050 Россия рубли ва 230 миллион 965 минг 500 сўм, пул санаш ускунаси ва калькулятор ашёвий далил сифатида олиб қўйилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Фуқаролар Ф.Р. ва А.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда валютафурушлардан хорижий валюталар ва 231 миллион сўм олиб қўйилди

Жамият янгиликлари