“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячиси Брайан Кристанте бўйича фикрини ўзгартирди.
Порутгалиялик мутахассис майдон марказидаги футболчилар фаолиятидан қониқмаётганини билдирган эди. Бу позицияларни кучайтириш учун январда “Порту”дан Сержиу Оливейра ва “Арсенал”дан Эйнсли Мейтленд-Найлс ижарага олинди. Англиялик ярим ҳимоячи Рим клубида ҳам асосий таркибга кира олмади.
Сержиу Оливейранинг дастлабки ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келди ва Моуриньо ўз ҳамюртининг трансферини тўлиқ сотиб олиш топшириғини берди.
Бироқ, ажойиб ўйин намойиш қила бошлаган Брайан Кристанте Моуриньонинг танловини ўзгартирди. Энди бош мураббий Брайанни сақлаб қолиш учун Оливейра трансферидан воз кечишга қарор қилди.
Кристанте жорий мавсумда жами 44 та ўйинда қатнашиб, учта гол ва иккита ассист қайд этди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи