01:09 / 02.05.2022
947

«Арсенал» Лондон дербисида ғалаба қозониб, 4-ўринга қайтди

«Арсенал» Лондон дербисида ғалаба қозониб, 4-ўринга қайтди
Футбол бўйича Анлия Премьер Лигасининг 35-турида «Арсенал» 1 май, якшанба куни «Вест Ҳэм» майдонига сафар қилди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида Роб Ҳолдинг меҳмонларнинг дастлабки голини урди. «Вест Ҳэм» футболчилари бунга 45-дақиқада киритилган тўп билан жавоб қайтарди. Иккинчи бўлим дебютида Габриэль «Арсенал»га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Мазкур ғалабадан кейин очколарини 63 тага етказиб олган Микель Артета шогирдлари тўртинчи ўринга кўтарилди. «Вест Ҳэм» (52) 7-поғонада қолиб кетди.

«Арсенал» кейинги турда «Лидс» билан ўйнайди, «Вест Ҳэм» эса «Норвич»га қарши баҳс олиб боради.

«Вест Ҳэм» — «Арсенал» 1:2
Голлар
: 0:1 – 38 Холдинг, 1:1 – 45 Боуэн, 1:2 – 54 Габриэль.
«Вест Ҳэм»: Фабианьски, Соуфал, Крессуэлл, Zuma, Фредерикс, Нобл (Соучек, 77), Лансини (Антонио, 71), Райс, Форнальс, Бенраҳма (Ярмоленко, 81), Боуэн.
«Арсенал»: Рэмсдейл, Томиясу (Соареш, 78), Ҳолдинг, Габриэль, Нуну Тавареш, Смит-Роу, Жака, ан-Ненни, Эдегор, Нкетиа, Мартинелли, Сака.
Огоҳлантиришлар: Сака (48), Боуэн (52), Нкетиа (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» Лондон дербисида ғалаба қозониб, 4-ўринга қайтди