08:32 / 12.05.2022
2 953

«Интер» «Ювентус»ни мағлуб этиб, Италия Кубоги соҳибига айланди

«Интер» «Ювентус»ни мағлуб этиб, Италия Кубоги соҳибига айланди
Футбол бўйича Италия Кубогининг финалида «Ювентус» 11 май, чоршанба куни «Интер»га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувинг 6-дақиқасида Николо Барелла ҳисобни очди. 50-дақиқада Алекс Сандро мувозанатни тиклади. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Душан Влаҳович туринликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 80-дақиқада Ҳоқон Чалхонўғлу пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида дарвозалар дахлсизлиги сақланди ва жамоалар қўшимча бўлимларга йўл олди.

99-дақиқада «Ювентус» дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бу сафар Иван Перишич зарбада адашмади ва «нераззурилар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 3 дақиқадан сўнг Перишич дублни расмийлаштирди.

Шу тариқа, «Интер» 2021/22 йилги мавсум Италия Кубоги соҳибига айланди.

«Ювентус» — «Интер» 2:4
Голлар
: 0:1 – 6 Барелла, 1:1 – 50 Алекс Сандро, 2:1 – 52 Влаҳович, 2:2 – 80 Чалхонўғлу (пенальти), 2:3 – 99 Перишич (пенальти), 2:4 – 102 Перишич.
«Ювентус»: Перин, Данило (Мората, 41), Келлини (Артур, 84), де Лигт, Алекс Сандро (Пеллегрини, 90), Куадрадо, Рабьо, Закария (Локателли, 67), Дибала (Кин, 100), Влаҳович, Бернардески (Бонуччи, 67).
«Интер»: Ҳанданович, Дармиан (Думфрис, 63), де Врей, ДъАмброзио (Димарко, 63, Бастони, 116), Шкриньяр, Перишич, Брозович, Чалхонўғлу (Видаль, 90), Барелла, Жеко (Корреа, 63), Мартинес (Санчес, 90).
Огоҳлантиришлар: Брозович (55), Локателли (90) Видаль (119).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Интер» «Ювентус»ни мағлуб этиб, Италия Кубоги соҳибига айланди