
Кеча U-23 Осиё Кубоги ярим финали доирасидаги Ўзбекистон – Япония (2:0) учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан кейин Япония термаси етакчиларидан бири Чейси Анри билан суҳбатлашдик.
- Учрашув ҳақида фикрларингиз...
- Рақибимиз Ўзбекистон жуда кучли эди. Биринчи таймда тўпни назорат қила олдик. Менда бир-иккита хатолар бўлди.
- Бугун Япония гол уролмади. Жамоага нима бўлди?
- Ўзбекистон ҳимояда жуда тартибли ўйнади. Биз тўпни бир-биримизга тез-тез оширганимизга қарамасдан, ҳимояни ёриб ўта олмадик.
- Япониянинг кейинги ўйини Австралияга қарши кечади. Рақиб хусусида қандай фикрдасиз?
- Австралия жамоаси сафида Германияда мен билан бирга ўйнайдиган жамоадошим бор. У ҳужумчи. Унга қарши ўйинни сабрсизлик билан кутаман.
- Финалда Ўзбекистон Саудия Арабистони билан тўқнаш келадиган бўлди. Сизнингча, қайми терма чемпионга айланади?
- Ўйлашимча, Ўзбекистон чемпион бўлади, чунки бу жамоа жуда ҳам кучли экан.
Учқун Азимов суҳбатлашди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар