17:26 / 14.08.2022
2 071

"Манчестер Юнайтед"ни ер тишлатган “Брентфорд” рақибнинг энг нозик нуқтасини фош қилди

"Манчестер Юнайтед"ни ер тишлатган “Брентфорд” рақибнинг энг нозик нуқтасини фош қилди
“Брентфорд” футболчилари номдор рақиб – “Манчестер Юнайтед” дарвозасини тўрт бор ишғол қилиб, иккинчи турнинг энг шов-шувли натижасини қайд этди.

“Брентфорд” бош мураббийи Томас Франк манчестерликларнинг янги ўйинчиси Лисандро Мартинеснинг бўйи пастлигидан фойдаланганини таъкидлади.

Лисандронинг бўйи 175 сантиметрни ташкил қилади ва бу марказий ҳимоячи учун анча паст кўрсаткич ҳисобланади. Бу трансфер олдидан англиялик мутахассисларнинг аксарияти Эрик тен Хаг топган ҳимоячи бўйи пастлиги боис жамоага ёрдам беролмаслигини таъкидлаган эди.

- Биз Мартинеснинг бўйи пастлигидан фойдаландикми? Биз бу ҳолатда ҳаводаги курашлар ва тўпни биринчи эгаллашда устунликка эга эканимизни билардик. “Брайтон”нинг ўйинини кўрдик. Улар одатий тактикани ўзгартириб, узун паслар орқали ўйнаб, манчестерликларни мағлуб этди. Биз айнан мана шундай қуролдан фойдаландик, - деди Томас Франк.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Манчестер Юнайтед"ни ер тишлатган “Брентфорд” рақибнинг энг нозик нуқтасини фош қилди