09:41 / 29.08.2022
881

Ла Лига. «Реал» 4 та гол урилган ўйинда ғалабага эришди, Бенземадан дубль

Ла Лига. «Реал» 4 та гол урилган ўйинда ғалабага эришди, Бенземадан дубль
Футбол бўйича Испания чемпионатининг 3-турида «Эспаньол» ва «Реал» жамоалари 28 август, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Винисиус Жуниор мадридликларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим сўнгида Хоселу ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа вакилларида қатор имкониятлар бўлди. 88-дақиқада Карим Бензема қанотдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Бензема жарима зарбасини аниқ ижро этиб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Ушбу ғалабадан кейин «Реал» очколарини 9 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликка қайтди.

«Эспаньол» — «Реал Мадрид» 1:3
Голлар
: 0:1 – 12 Винисиус Жуниор, 1:1 – 43 Хоселу, 1:2 – 88 Бензема, 1:3 – 90+10 Бензема.
«Эспаньол»: Лекомт, Санчес, Хил, Кабрера, Калеро, Оливан, Дардер, Экспосито (Дани Гомес, 89), Винисиус Коста (Баре, 68), Хоселу, Пуадо (Меламед, 78).
«Реал Мадрид»: Куртуа, Рюдигер, Милитао, Алаба, Модрич (Камавинга, 58), Кроос (Себалос, 80), Тчуамени, Васкес (Карвахаль, 85), Вальверде (Родриго, 58), Бензема, Винисиус Жуниор.
Четлатиш: Лекомт (90+7).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. «Реал» 4 та гол урилган ўйинда ғалабага эришди, Бенземадан дубль