1 423
АПЛ. «Ливерпуль» 90+8-дақиқада ғалабани илиб кетди, «Манчестер Сити» рақибини тор-мор этди. «Арсенал» ғалабали юришини давом эттирди
Футбол бўйича Англия Премер Лигасининг 5-туридан ўрин олган қатор учрашувлар 31 август, чоршанба куни бўлиб ўтди.
«Ливерпуль» ўз уйида «Ньюкасл»га қарши баҳс олиб борди. 38-дақиқада меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. 61-дақиқада Роберто Фирмино мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Фабиу Карвалью томонидан урилган гол «қизиллар»га ғалаба келтирди.
«Арсенал» бу турда «Астон Вилла» билан ўйнади. Габриэль Жезус ва Габриэль Мартинеллининг голларига меҳмонлар битта тўп билан жавоб қайтарди.
«Манчестер Сити» эса ўзида «Ноттингем Форест»ни йирик ҳисобда ютди. «Шаҳарликлар» сафида Эрлинг Ҳоланд ҳет-трик қайд этган бўлса, Хулиан Альварес дублга эришди. Яна бир голга Жоау Канселу муаллиф бўлди.
«Тоттенҳэм» эса сафарда «Вест Ҳэм» билан дуранг ўйнади.
«Ливерпуль» – «Ньюкасл» 2:1
Голлар: 0:1 – 38 Исак, 1:1 – 61 Фирмино, 2:1 – 90+8 Карвалью.
«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд (Карвалью, 71), ван Дейк, Гомес, Робертсон (Цимикас, 71), Ҳендерсон (Милнер, 71), Фабиньо, Эллиотт, Фирмино, Салоҳ, Диас.
«Ньюкасл»: Поуп, Триппер, Берн, Ласселс, Таргетт, Лонгстафф, Уиллок, Фрэйзер (Мерфи, 64), Альмирон (Андерсон, 84), Жоэлинтон, Исак (Вуд, 64).
Огоҳлантиришлар: Ласселс (87), Триппьер (90).
«Арсенал» – «Астон Вилла» 2:1
Голлар: 1:0 – 30 Габриэль Жезус, 1:1 – 74 Дуглас Луис, 2:1 – 77 Мартинелли.
«Арсенал»: Рэмсдейл, Уайт (Томиясу, 64), Габриэль, Салиба, Тирни, Жака, Эдегор (Смит-Роу, 81), Локонга, Сака (Ҳолдинг, 88), Габриэль Жезус (Нкетиа, 88), Мартинелли.
«Астон Вилла»: Мартинес, Кеш, Мингз, Конса, Дин, Макгинн (Дуглас Луис, 73), Камара (Ингз, 83), Рэмзи, Буэндиа (Коутиньо, 73), Уоткинс, Бэйли.
Огоҳлантиришлар: Рэмзи (13), Эдегор (39), Салиба (48), Конса (54), Макгинн (68).
«Манчестер Сити» – «Ноттингем Форест» 6:0
Голлар: 1:0 – 12 Ҳоланд, 2:0 – 23 Ҳоланд, 3:0 – 38 Ҳоланд, 4:0 – 50 Жоау Канселу, 5:0 – 65 Альварес, 6:0 – 87 Альварес.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уокер, Стоунз (Льюис, 75), Рубен Диаш, Жоау Канселу (Серхио Гомес, 68), Гундўған, Бернарду Сильва, Родри (Маҳрез, 55), Фоден (Палмер, 55), Ҳоланд (де Брюйне, 69), Альварес.
«Ноттингем Форест»: Ҳендерсон, Уильямс, Куяте (Бянкон, 79), Маккенна, Уоррелл, Лоди (Тоффоло, 69), Фройлер, Ейц (Колбек, 69), О`Браен, Гиббс-Уайт (Деннис, 58), Жонсон (Авонийи, 58).
Огоҳлантириш: Деннис (76).
«Вест Ҳэм» – «Тоттенҳэм» 1:1
Голлар: 0:1 – 34, автогол Керер, 1:1 – 55 Соучек.
«Вест Ҳэм»: Фабианьски, Соуфал, Zuma, Керер, Крессуэлл (Огбонна, 72), Соучек, Райс, Форнальс (Эмерсон, 85), Антонио, Бенраҳма (Лукас Пакета, 67), Боуэн.
«Тоттенҳэм»: Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис, Санчес, Перишич, Сон Ҳён Мин, Ҳёйбьерг, Биссума, Кулусевски (Ришарлисон, 76), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Биссума (21), Санчес (23), Дэвис (86), Лукас Пакета (90), Ришарлисон (90), Эмерсон (90), Перишич (90). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди