Габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгнинг Англия премьер-лигасига қайтишига ярим мавсум кифоя қилди холос.
Аслида 33 ёшли форвард “Арсенал”да жамоа сардори даражасига етган эди. Бироқ, ўтган мавсумнинг биринчи даврасидан кейин “канонирлар” раҳбарияти, хусусан бош мураббий Микель Артета билан келиша олмай қолди.
Лондон клуби ундан тезроқ қутилиш мақсадида эркин агент мақомини бериб, “Барселона”га қўйиб юборди. Обамеянг Каталония клуби сафида юқори спорт формасига тез чиқиб олди ва 24 та учрашувда 13та тўп киритишга муваффақ бўлди. Бу натижа Уни “Челси”га йўл олишига кифоя қилди.
- Ҳақиқатан бахтлиман. Бу клубнинг бир бўлаги бўлиш мен учун шараф ва тезроқ майдонга тушишни кутяпман. Премьер-лигада чала қолиб кетган ишларим бор. Бу ёғи жуда “қайноқ” бўлади, - деди Обамеянг. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда