Хабиб Нурмагомедов агар Англияда туғилганида ўзини футболчи бўларди, деб ҳисоблайди.
- Айтишларича, "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Реал", "Арсенал"ни қўллаб-қувватлайсиз... Аслида қайси бирига мухлислик қиласиз?
- "Бу ерда [Лондонда] ҳар хил одамлар – "Арсенал", "Челси", "Тоттенхем", "Манчестер" мухлислари кўп. Шунинг учун мен ўзимнинг Англиядаги севимли жамоам номини айтмайман.
Мен Англия Премьер-лигасини яхши кўришимни айтишим мумкин. Уни жуда яхши кўраман. Менга футбол ёқади ва умуман, футбол ММАдан анча яхши. Буни мен аввал ҳам айтганман ва доим айтаман. Одамлар буни била туриб "нега унда ММА жангчиси бўлгансиз?", деб сўрашади. Ростини айтсам, бу қандайдир бир тасодиф.
Бу менинг Доғистонда туғилиб ўсганим туфайли содир бўлган бўлса керак. Агар Англияда туғилганимда, футболчи бўлардим. Мен футболни севаман. Мен Англияда бирон бир жамоани танламайман, шунчаки бу мамлакатда футболдан завқланаман. Агар бирон бир жамоа номини айтсам, менга нисбатан ҳуштакбозлик қилинади", – деди UFC'нинг енгил вазн тоифаси бўйича собиқ чемпиони хайрия кечасида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...