“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Патрис Эвра ўша даврда манчестерликларни бошқарган сэр Алекс Фергюсон Криштиану Роналдуни қандай қилиб гол машинасига айлантирганини гапириб берди.
- Мен Фергюсон бир марта Роналдуни битта гап билан “ўчириб” қўйганини эслайман. Адашмасам, ўшанда Криштиану “Челси”га қарши баҳсда яхши ўйнай олмаганди. Ўшанда Фергюсон Роналдуга: “Болтон” ва “Блэкберн”га қарши хет-трик қилиш осон, катта ўйинларда қўлингдан нима келади?” деган.
Шу суҳбатдан кейин португалиялик футболчи катта клубларга ҳам гол ура бошлади. Секин-аста ўзгариб борди. Фергюсон босим қилишни тўхтатгани йўқ. Роналдуга у ҳужумчи эканини, салоҳияти унга ҳар бир баҳсда икки-учта гол уришга етишини айтди. Сэр Алекс Роналдунинг финтлари, дриблинглари, қанотдаги ўйини уни қизиқтирмаслигини билдирди. “Буларни барини унут, сен гол уришинг керак холос”, деди.
Ўша мавсумда Роналду 42 та тўп киритди. Энди у чиройли ўйин, ажойиб дриблинг ва финтлари билан мухлисларга ёқиш учун эмас, гол уриш мақсадида ўйнай бошлаганди. Унинг гол машинасига айланишида сэр Алекс Фергюсоннинг хизмати катта, - деди Патрис Эвра. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди