23:10 / 21.11.2022
1 471

ЖЧ—2022. Нидерландия сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига Сенегални мағлуб этди (видео)

ЖЧ—2022. Нидерландия сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига Сенегални мағлуб этди (видео)
Футбол бўйича ЖЧ—2022 1-турида Сенегал ва Нидерландия терма жамоалари 21 ноябрь, душанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Ўйиндаги гол 84-дақиқага бориб урилди: Коди Гакпо Френки де Йонгнинг ҳаводан узатган тўпини боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Деви Классен жамоасининг иккинчи голини урди.

Шу тариқа Луи ван Гал шогирдлари дастлабки уч очкони қўлга киритди ва Эквадор билан бирга гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.

Гуруҳнинг бошқа ўйини 20 ноябрь куни бўлиб ўтган, унда Эквадор терма жамоаси Қатар устидан ғалабани қўлга киритганди (2:0).

ЖЧ—2022
1-тур баҳси
Сенегал — Нидерландия 0:2
Гол:
0:1 – 84 Гакпо, 0:2 – 90+9 Классен.
Сенегал: Менди, Сабали, Кулибали, Сиссе, Диалло (Якобс, 62), Куяте (Гуйе, 73), Гуйе, Н. Менди, Сарр, Диатта (Жексон, 74), Диа (Диенг, 69).
Нидерландия: Нопперт, Думфрис, ван Дейк, Аке, де Лигт, Blind, де Рон, де Йонг, Бергейс (Копмейнерс, 79), Янссен (Депай, 62), Бергвейн (Классен, 79), Гакпо.
Огоҳлантиришлар: де Лигт (56), Н. Менди (90+3), Гее (90+6).


Нидерландия, Сенегал, ЖЧ—2022, Футбол

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2022. Нидерландия сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига Сенегални мағлуб этди (видео)