Мухлислар америкалик футболчининг жаҳон чемпионатидаги қўполлигидан ғазабланишди.
ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг 2-турида Англияга қарши ўйинда америкалик ярим ҳимоячи Уэстон Маккенининг хатти-ҳаракати мухлисларни ғазаблантирди.
38-дақиқада футболчи тўпни майдон ташқарисидан киритишга мажбур бўлди. Бунинг олдидан у реклама тахтаси ортида ўтирган кекса фотомухбирга яқинлашди ва қўлларини унинг кўйлагига артди.
Мухлислар ижтимоий тармоқларда Маккеннининг қилмишидан норозилигини билдиришди.
“Бу инсонга нисбатан ҳурматсизликдир. Нега у қўлларини ўзининг футболка ёки шортисига артмади?"
«Қандай жирканчлик. Бу одамлар эса бағрикенглик ҳақида гапиришмоқда».
«Тасаввур қилинг, агар Саудия Арабистони ёки қатарлик футболчи шундай қилса нима бўларди! Инсон ҳуқуқлари, One Love ва бошқалар... Фақат иккиюзламачилик».
«Ҳурматсизлик ва қўполлик, бу мени ғазаблантирди».
«Яна улар бошқаларга инсон ҳуқуқлари, фаровонлик ва тараққиёт ҳақида ваъз ўқишади», деган мулоҳазалар ёзилган изоҳларга тўлиб кетди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди