date
views 921

АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда ишончли ғалабага эришди, Эрлинг Ҳоланддан дубль (видео)

АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда ишончли ғалабага эришди, Эрлинг Ҳоланддан дубль (видео)
Футбол бўйича Англия Премер Лигаси 17-туридан ўрин олган ўйинда «Манчестер Сити» 28 декабрь, чоршанба куни «Лидс»га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлими сўнгида Родри «шаҳарликлар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 51-дақиқада Эрлинг Ҳоланд катта саҳнага чиқди. У гол уриб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келган бўлса, 64-дақиқада дублни расмийлаштирди.

Ўйиннинг 73-дақиқасида Паскал Страйк ҳисобни қисқартирди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва «шаҳарликлар» ғалабага эришди.

Пеп Гвардиола шогирдлари очколари сонини 35 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилиб олди.

«Лидс» – «Манчестер Сити» 1:3
Голлар
: 0:1 – 45 Родри, 0:2 – 51 Ҳоланд, 0:3 – 64 Ҳоланд, 1:3 – 73 Стрейк.
«Лидс»: Меле, Кристенсен (Эйлинг, 65), Купер (Льоренте, 72), Кох, Стрейк, Форшоу (Клих, 65), Рока, Ааронсон (Жаби, 83), Родриго (Гелҳардт, 72), Гринвуд, Нонто.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Льюис (Жоау Канселу, 68), Стоунз, Аканжи, Аке, Гундўған, де Брюйне, Родри, Грилиш (Фоден, 73), Маҳрез (Палмер, 88), Ҳоланд.
Огоҳланитиришлар: Льюис (62), Клих (70), Нонто (71), Родри (81), Гринвуд (85), Палмер (90+2).

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда ишончли ғалабага эришди, Эрлинг Ҳоланддан дубль (видео)