Юртимиздан иқтидорли ўйинчилар етишиб чиқаётганини айтмасак ҳам яхши биласизлар. Айниқса, Тимур Кападзе бошқарувидаги “Олимпик” ва Ўзбекистон олимпия терма жамоамизда келажаги порлоқ футболчилар етарлича. Уларнинг аксариятига четдан қизиқарли таклифлар борлиги энди ҳеч кимга сир бўлмаса керак.
Бугун биз номини тилга оладиган ўйинчи ҳам кўзга ташланиб қолди. Хорижлик скаутларнинг диққат-марказида бўлиб келаётган Руслан Жиянов фаолиятида янги саҳифа очилиш арафасида турибди. “Олимпик” клубидаги ўйинлари орқали ажойиб футболчи эканлигини ҳамда келажаги порлоқ эканлигини кўрсата олган бу йигит Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан бирга Осиё чемпионатида ҳам яхши таассурот қолдирганди-а?
Янги мавсумда Жиянов легионерга айланишга жуда яқин турибди. Чунки футболчига олдиндан четдан қизиқарли таклифлар тушаётганди. Эндиликда воқеалар ривожи ваниҳоят тезлашган кўринади. Боиси, Руслан айни пайтда Москвада бўлиб турибди. Sports.uz журналисти Жиянов билан боғланиб вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.
“Ўзбекистон U-23 терма жамоамиз билан Дубайга йиғинга кетгандик, - дея гап бошлади, Жиянов. - У ердаги тайёргарлигимиз тугагач, мен Дубайдан тўғри Москвага учдим. Ҳозир агентлар клуб билан музокара ўтказишмоқда. Аммо ҳали шартнома имзоланмагани учун жамоа номини айтмай турганим маъқул”.
Руслан Жиянов легионер бўлиб ўйнашга тайёрми ёки унинг ўзи хорижда тўп суришга ошиқяптими? Четга чиқаётган ҳар бир футболчимизда масъулият катта бўлади. Ҳар қалай Ўзбекистон номидан тўп суриши ҳам зиммасидаги қўшимча вазифалар юклайди. Бунинг устига унга ўтган йилдан бери хориждан жиддий қизиқишлар бўлиб келяпти. Руслан юқоридагилардан келиб чиқиб шундай деди:
“Йўқ, мени ҳеч ким шошилтирмаяпти. Ўзимда легионер сифатида тўп суриш хоҳишим кўпроқ. Чунки бу менинг ёшликда қилган орзуим. Легионерлар кўпайса, футболчи ҳам кучаяди, деб ўйлайман. Кучлироқ чемпионатда яна терма жамоа учун ҳам фойдали ва кучлироқ бўлиб келамиз”.
“Олимпик” клуби ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Жияновга устозлик қилган ҳолда унинг потенциали ортишига катта туртки бериб келаётгани ҳақиқат.
“Тимур ака Кападзе ҳар доим бизни қўллаб-қувватлаб келган. Ундан олдинги гапим шунга мисол. Қанча кучайсак терма жамоаларимиз учун ҳам шунча яхши. Худо хоҳласа, энди шартнома тузилади”, - дея фикр билдирди, Руслан Жиянов.
Шуҳратбек Жўраев.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди