Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 23-турида “Манчестер Сити” 12 февраль, якшанба куни ўз уйида “Астон Вилла”ни қабул қилди.
Учрашув дебютида Родри “шаҳарликлар”ни олдинга олиб чиқди. 39-дақиқада Илкай Гундўған орадаги фарқни оширган бўлса, бўлим якунида Риёд Маҳрез пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
61-дақиқада Олли Уоткинс ҳисобни қисқартирди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади.
Ушбу ғалабадан кейин “Манчестер Сити” очколарини 48 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга қайтди. Пешқадам “Арсенал” ҳисобида 51 очко мавжуд. “Астон Вилла” 28 очко билан 11-поғонада бормоқда.
“Манчестер Сити” — “Астон Вилла” 3:1
Голлар: 1:0 – 4 Родри, 2:0 – 39 Гундўған, 3:0 – 45+1, пенальти Маҳрез, 3:1 – 61 Уоткинс.
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Уокер, Лапорт, Рубен Диаш (Аканжи, 46), Гундўған, де Брюйне, Грилиш (Фоден, 69), Бернарду Сильва, Родри, Марез (Аке, 85), Ҳоланд (Альварес, 46).
“Астон Вилла”: Мартинес, Янг (Кеш, 76), Чемберс, Конса, Дин (Морено, 61), Ремзи (Коутиньо, 76), Буэндиа (Макгинн, 61), Камара, Дуглас Луис, Уоткинс, Бэйли (Дуран, 61).
Огоҳлантиришлар: Дин (37), Рубен Диаш (41). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди