15:53 / 23.02.2023
227

Расман: Ҳусайн Норчаев - "Алания" футболчиси

Расман: Ҳусайн Норчаев - "Алания" футболчиси

Ҳусайн Норчаев фаолиятини Россиянинг "Алания" клубида давом эттиради. Ҳужумчи ва "қизил-сариқлар" ўртасидаги битим 3,5 йилга мўлжалланган. Бу ҳақда клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди.

Россия клуби вакиллари "аждарлар" ҳужумчисини узоқ вақтдан буён кузатиб келишаётганди ва музокараларнинг сўнгги босқичи Туркиядаги йиғин вақтида бўлди.

Футболчи Ўзбекистон Суперлигасида 2020 йилнинг ёзида дебют қилган. Ҳусайн — Қарши шаҳрининг "Насаф" ФК тарбияланувчиси.

21 ёшли ҳужумчи собиқ жамоаси сафида 100та ўйин ўтказишга улгурган, у шу ўйинларда 40та гол ва 9та ассист қайд этди. У клуб билан бирга Ўзбекистон чемпионати кумуш медалларига эга чиққан ва Мамлакат кубогида зафар қучган.

Ҳужумчи 2020/2021 йилги мавсум Осиё футбол конфедерацияси кубоги (ОФК)нинг энг яхши тўпурари бўлди. Норчаев жамоа билан турнирнинг финалига қадар етиб борган.

Ўйинчи Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларида ҳаракат қилган. У 19 ёшида мамлакатнинг бош жамоасида дебют қилган.

"Оилага хуш келибсан, Ҳусайн!", — дейилади клуб хабарида.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман: Ҳусайн Норчаев - "Алания" футболчиси