“Интер” жавоб ўйинида ҳам “Милан”ни мағлуб этиб, финал йўлланмасига эга бўлди (видео)

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал жавоб баҳсида “Интер” ва “Милан” жамоалари 16 май, сешанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувдаги ягона гол 74-дақиқада “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес томонидан урилди.
Шу тариқа “Интер” ҳар икки ўйинда ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга чиқди. Дастлабки ўйинда “нераззури” 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритганди.
Симоне Инзаги шогирдлари ҳал қилувчи баҳсда “Манчестер Сити” — “Реал” жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.
ЕЧЛ
Ярим финал, жавоб баҳси
“Интер” (Италия) – “Милан” (Италия) 1:0
Гол: 1:0 – 74 Мартинес.
“Интер”: Онана, Думфрис, Дармиан, Ачерби, Бастони, Димарко (Гозенс, 66), Мхитарян (Брозович, 44), Чалхонўғлу, Барелла (Гальярдини, 84), Жеко (Лукаку, 66), Мартинес (Корреа, 84).
“Милан”: Менян, Калабрия, Томори, Тиав (Калулу, 64), Эрнандес, Крунич, Браим Диас (Ориги, 76), Тонали, Рафаэл Леау, Мессиас (Салемакерс, 76), Жиру.
Огоҳлантиришлар: Тиав (56), Барелла (79), Тонали (79), Крунич (81), Томори (82), Мартинес (82).
Дастлабки ўйин: 2:0
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!