02:33 / 11.06.2023
131

“Манчестер Сити” “Интер”ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди

“Манчестер Сити” “Интер”ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг финалида “Манчестер Сити” ва “Интер” жамоалари 10 июнь, шанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 36-дақиқада “шаҳарликлар”нинг асосий футболчиларидан бири бўлган Кевин де Брюйне жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Фил Фоден эгаллади. Иккинчи бўлимда инглиз жамоаси фаолликни оширди ва 68-дақиқада ҳисобни очди. Родри ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Ушбу гол ўйинда ягоналигича қолди ва Пеп Гвардиола шогирдлари 2022/23 йилги мавсум Европа Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди. Қайд этиб ўтиш жоиз, “Манчестер Сити” ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигасини қўлга киритди.


“Манчестер Сити” (Англия) – “Интер” (Италия) 1:0

Гол: 1:0 – 68 Родри.

“Манчестер Сити”: Эдерсон, Аке, Рубен Диаш, Аканжи, Стоунз (Уокер, 82), Гундўған, де Брюйне (Фоден, 36), Грилиш, Бернарду Сильва, Родри, Ҳоланд.

“Интер”: Онана, Думфрис (Беллaнова, 76), Дармиан (Д’Амброзио, 84), Ачерби, Бастони (Гозенс, 76), Димарко, Брозович, Чалҳанўғлу (Мхитарян, 84), Барелла, Жеко (Лукаку, 57), Мартинес.

Огоҳлантиришлар: Барелла (59), Лукаку (83), Онана (90), Ҳоланд (90).


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Манчестер Сити” “Интер”ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди