"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Туркиянинг "Галатасарой" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эдик. Нега бу трансфер "музлаб қолди".
Истамбул клуби жамоа етакчиси Икардини жамоада сақлаб қолмоқчи. Мауро эса кучли таркиб яратиш талабини қўйган, бу талаб бажарилмаса аргентиналик ҳужумчи кетишини маълум қилган. Раҳбарият ҳозирда Леандро Паредес, Борна Соса, Роза Анджелино, Нуну Таварес каби номларни олиб келишни биринчи планга қўйган. Шу сабабдан турк жамоаси Элдор Шомуродовни иккинчи ҳужумчи сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродовга "Галатасарой"да ташқари Грециянинг ПАОК клуби қизиқиш билдирмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар