date
views 152

А Серия. "Рома" ўз майдонида "Милан"га мағлуб бўлди

А Серия. "Рома" ўз майдонида "Милан"га мағлуб бўлди

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 3-турида “Милан” 1 сентябрь, жума куни “Рома”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Оливье Жиру пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида эса Рафаэл Леау миланликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 61-дақиқада Фикайо Томори қизил карточка олди ва қолган дақиқаларда “Милан” бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Учрашув сўнгида эса Спинаццола ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа ўйинда 2:1 ҳисобида “россонери” фойдасига ҳал бўлди ва жамоа очколари сонини 9 тага етказиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди. “Рома” эса 1 очко билан 16-ўринда бормоқда.


А Серия

3-тур баҳси

1 сентябрь, жума

“Рома” – “Милан” 1:2

Голлар: 0:1 – 9 Жиру (пенальти), 0:2 – 48 Рафаэл Леау, 1:2 — 90+3 Спинаццола.

“Рома”: Руй Патрисиу, Челик (Спинассола, 70), Смоллинг, Лоренте, Манчини (Пагано, 79), Залевски, Паредес (Бове, 70), Кристанте, Ауар (Пеллегрини, 31), аш-Шаарави (Лукаку, 71), Белотти.

“Милан”: Менян, Калабрия, Томори, Тиав, Эрнандес, Крунич, Лофтус-Чик (Калулу, 65), Пулишич (Чуквуэзе, 77), Рейндерс, Рафаэл Леау (Окафор, 77), Жиру (Побега, 70).

Огоҳлантиришлар: Томори (19), Лофтус-Чик (34), Паредес (70), Лукаку (85), Окафор (90+7).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. "Рома" ўз майдонида "Милан"га мағлуб бўлди