“Арсенал” жамоасининг собиқ футболчиси Фредди Юнгберг “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанднинг ўйинига баҳо берди.
Эрлинг Холанд ҳимоячи билан ёнма-ён югурса, унга ҳеч ким етолмайди. У ҳар доим таъқибчисидан камида бир қадам ўзим кетади.
Айнан мана шу омил туфайли у кўп гол уришни уддаламоқда.
- Холанднинг ҳар бир ҳаракати – техниканинг намойиши бўлиб қолган. Эрлинг ортиқча ҳаракат қидмайди ва шу орқали вақтни тежайди. Тўпни қабул қилади, ўзига тўғрилаб олади ва зарба беради. Б техниканинг юксаклигидан далолатдир, - деди Фредди Юнгберг.
“Манчестер Сити” форварди жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 12 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар