date 09:22 / 11.02.2024
views 226

Ўзбекистонлик Богдан Гуськов жанг қилган “UFC Fight Night 236” турнири натижалари билан танишинг

Ўзбекистонлик Богдан Гуськов жанг қилган “UFC Fight Night 236” турнири натижалари билан танишинг
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри “UFC Fight Night 236” турнирига мезбонлик қилди. Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу турнирда ўзбекистонлик Богдан Гуськов ҳам октагонга кўтарилди. У АҚШ вакили Зак Пауга билан баҳс юритди.

Қувонарлиси, юртдошимиз 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратиб, UFCдаги ғалабали одимини бошлаб олди. Шунингдек, бир қатор қизиқарли тўқнашувлар бўлиб ўтди.

Қуйида, тўлиқ “Файт-кард” билан танишишингиз мумкин:

Асосий кард:

Жек Херманссон (Швеция, 24-8) — Жозеф Пайфер (АҚШ,12-3) - ҳакамларнинг якдил қарори билан (48–47, 48–47,48–47) Херманссон ғалаба қозонди.

Дэн Иге (АҚШ, 18-7) — Андре Фили (АҚШ, 23-11) - Иге 1-раундда нокаут билан зафар қучди.

Игорь Потеря (Украина, 20-5) — Роберт Брычек (Польша,17-6) - Потеря (30–27, 30–27, 29–28) ҳисобида ғалаба қозонди.

Грегори Родригес (Бразилия,15-5) — Брэд Таварес (АҚШ,20-9)- Родригес 3-раундда техник нокаут билан ғолиб чиқди.

Майкл Джонсон (АҚШ, 22-19) — Дарриус Флауэрс (АҚШ,12-7-1) - Жонсон очколарга кўра (30–27, 30–27, 30–27) ғалаба қозонди.

Армен Петросян (Арманистон,9-3) — Родолфу Виейра (Бразилия, 10-2) - Виейра 1-раундда оғритиш услуби билан зафар қучди.

Прелим кард:

Тревин Жайлс (АҚШ,16-6) — Карлос Пратес (Бразилия,18-6) - Пратес 2-раундда нокаут билан ғалаба қозонди.

Тима Куамбу (АҚШ, 8-3) — Боладжи Оки (Бельгия,9-1) - Оки очколарга кўра (28–29, 29–28, 29–28) зафар қучди.

Бруна Бразил (Бразилия,9-4-1) — Лома Локбонми (Таиланд,9-3) - Локбони очколарга кўра (29–28, 29–28, 29–28) ғолиб чиқди.

Девин Кларк (АҚШ,14-9) — Марчин Прахнио (Польша,17-7) - Прахино ҳакамларнинг якдил қарорига кўра(30–27, 30–27, 30–27) ҳисобида ғалаба қозонди.

Макс Гриффин (АҚШ,20-10) — Жеремайя Уэллс (АҚШ,12-4-1) - Гриффин ҳакамларнинг алоҳида қарорига кўра, (29–28, 28–29, 29–28) ғалаба қозонди.

Богдан Гуськов (Ўзбекистон,15-3) — Зак Пауга (АҚШ,6-3) - Гуськов 1-раундда нокаут билан зафар қучди.

Ферни Гарсия (АҚШ,10-5) — Хайдер Эмил (АҚШ,10-0) -Эмил 2-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Даниэль Маркос (Перу,15-0) — Цилен Аори (Хитой, 25-11) - Тақиқланган зарба туфайли, ушбу жанг бўлмади, дея ҳисобланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт