
Футбол бўйича Англия Кубоги чорак финалидан ўрин олган ўйинлар 17 март, якшанба куни бўлиб ўтди.
1/4 финалда “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ манкунианликлар футболчиси Скот Мактиминей ҳисобни очди. Бўлим охирида эса мерсисайдликлар иккита гол билан жавоб қайтарди. Дастлаб, 44-дақиқада Мак Аллистер ажойиб зарба билан ҳисобни тенглаштирган бўлса, ҳакам қўшиб берган дақиқаларда Муҳаммад Салоҳ дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи бўлимда “қизиллар” нисбатан устунлик қилган бўлса-да, 87-дақиқага келиб, Антони мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Шу тариқа жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилишига тўғри келди.
105-дақиқада Эллиот узоқдан кучли зарба бериб, ҳисобни 3:2 кўнишига олиб келди. 112-дақиқада эса Рэшфорд ҳисобни тенглаштирди. 120-дақиқада эса “Манчестер Юнайтед”нинг ёш футболчиси Диалло дарвозани ишғол қилиб, жамоасига ғалаба олиб келди.
Шу тариқа Англия Кубогининг ярим финал иштирокчилари аниқланди. “Манчестер Сити” 1/2 финалда “Челси”га қарши баҳс олиб борса, “Манчестер Юнайтед” “Ковентри” билан финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Учрашувлар 20 ва 21 апрель кунлари “Уэмбли”да бўлиб ўтади.
Англия Кубоги
1/4 финал
“Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль” 4:3
Голлар: 1:0 – 10 Мактоминей, 1:1 – 44 Мак Аллистер, 1:2 – 45 Салоҳ, 2:2 – 87 Антони, 2:3 – 105 Эллиотт, 3:3 – 112 Рэшфорд, 4:3 – 120 Диалло.
“Манчестер Юнайтед”: Онана, Диогу Далот, Варан (Диалло, 85), Линделеф (Маунт, 105), Уан-Биссака (Магуайр, 71), Бруну Фернандеш, Мактоминей, Майну (Эриксен, 80), Гарначо, Рэшфорд, Ҳейлунд (Антони, 71).
“Ливерпуль”: Келлеҳер, Гомес (Симикас, 101), ван Дейк, Куанса, Робертсон (Бредли, 76), Эндо, Собослаи (Эллиотт, 72), Мак Аллистер, Салоҳ (Гакпо, 77), Диас (Кларк, 114), Нуньес.
Огоҳлантиришлар: Мак Аллистер (31), Бруну Фернандеш (45), Гомес (60), Келлеҳер (109), Диалло (116).
Четлатиш: Диалло (120). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар